Қозоғистонда 2027 йилгача базавий пенсия ўртача 51 фоизга ошади

«Маълумки, янги Ижтимоий Кодекс Парламент томонидан қабул қилинган ва Давлат раҳбари томонидан имзоланган. У 1 июлдан кучга киради. Янги Кодексда таклиф этилаётган чора-тадбирлар ижтимоий ҳимоя тизимини қайта ташкил этиш имконини беради», – деди Ҳукумат раҳбари.
У ўз кучини йўқотган 10 та қонуннинг асосий нормалари Ижтимоий Кодексда сақланиб қолганини таъкидлади.
Бундан ташқари, бир қатор янги қоидалар тақдим этилади. Уларнинг барчаси аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган.
«Кодекснинг муҳим янгиликларидан бири пенсияларнинг босқичма-босқич оширилишидир. Жорий йилнинг 1 январидан 2027 йилгача базавий пенсия миқдори ўртача 51 фоизга оширилади. Яъни 2 миллиондан ортиқ пенсионерлар ушбу қўллаб-қувватлаш чоралари билан қамраб олинади. Умуман олганда, кўрилаётган чора-тадбирлар 2025 йилгача пенсияларнинг умумий миқдорини ўртача 27 фоизга ошириш имконини беради. Шунингдек, фуқаролар ўз пенсия маблағларининг 50 фоизини ишончли бошқарувга ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади. Жамғарманинг қолган қисми Ягона жамғарма пенсия жамғармасида қолади. 1 июлдан бошлаб давлат ижтимоий нафақаси 14,5 фоизга оширилади. Умумий ўсиш 23 фоизни ташкил этади», – деди Алихан Смаилов.
Муаллиф: Марлан Жиембай