15:22, 14 Апрель 2021 | GMT +6
Қозоғистонда 2025 йилгача қишлоқ жойларда уйлар қуриш учун 110 минг ер участкалари ажратилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2021 йилдан 2025 йилгача ҳар йили уй-жой қурилишига инфратузилмани жалб қилиш учун 170 млрд тенге ажратилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш биринчи вице-вазири Қайирбек Ўскенбаев маълум қилди.
«Уй-жой қурилишини рағбатлантириш ва нархини пасайтириш мақсадида давлат уй-жой қурилиши учун қуриладиган туманларни, шу жумладан фуқароларга якка тартибда қуриш учун ажратилган ер участкаларини тақдим этади. 2021-2025 йилларда 235 минг ер участкаларини зарур инфратузилма билан таъминлаш режалаштирилган. Шу жумладан, вилоят марказларида, кичик шаҳарларда - 125 минг ер участкалари ва қишлоқ жойларда - 110 минг ер участкалари. Бунинг учун ҳар йили республика бюджетидан 130 млрд тенгени ажратиш режалаштирилган», - деди вице-вазир Марказий алоқа хизматида бўлиб ўтган брифингда.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай