Қозоғистонда 2025 йилгача икки миллиард дарахт экилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2025 йилгача 2 миллиард дарахт экилади. Бу ҳақда ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда 2025 йилгача икки миллиард дарахт экилади

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 2021 йил 26 январда ҚР Ҳукуматининг кенгайтирилган йиғилишида берган топшириғига мувофиқ 4 та асосий йўналишни ўз ичига олган «Яшил Қозоғистон» Миллий лойиҳаси ишлаб чиқилган.

«Биринчи йўналиши «Таза Қозоғистон» доирасида 16 та йирик саноат корхоналарида чиқиндиларни 5 йилда 20 фоизга камайтириш режалаштирилган. Алоҳида йиғиш учун 8 мингдан ортиқ контейнер ўрнатилади. Қаттиқ маиший чиқиндиларни утилизация қилиш улуши 18% дан 34% гача режалаштирилган. «Сирдарё дарёси тубини тартибга солиш ва Орол денгизининг шимолий қисмини сақлаш» лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга ошириш режалаштирилган. Балхаш кўли ҳавзасида жойлашган дарёларнинг сув миқдори ва ўтказувчанлигини ошириш чора-тадбирлари кўзда тутилган», - дейилади хабарда.

Иккинчи йўналиш - «Унемди Қозоғистон» 401 реконструкция ва 212 канални рақамлаштириш ҳисобига суғориш пайтида сув йўқотилишини 4 куб километрга камайтиришни назарда тутади. Суғориладиган ерлар майдони 600 минг гектарга кўпайиши керак. 2025 йилгача Ақмола, Ғарбий Қозоғистон, Жамбил, Қизилўрда ва Туркистон вилоятларида жами 1,7 куб километрлик 9 та янги сув омбори қурилади.

Учинчи йўналиш - «Табиғат» 2 миллиард дарахт экишни режалаштирмоқда, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонлар турларини қайта тиклаш чора-тадбирларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Тўртинчи йўналиш - «Экология болашағи» аҳолининг экологик таълими ва маданиятини оширишга қаратилган.


Муаллиф: Мейрамбек Байгарин