Қозоғистонда 2025 йилда юк ташиш ҳажми 7,9 фоизга ошди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 2025 йил январь-декабрь ойларида барча транспорт турлари орқали ташилган юк ҳажми 2024 йилга нисбатан 7,9 фоизга ошди. Ҳисобот даврида жами 1,1 миллиард тонна юк ташилди. Корхоналарнинг юк ташишдан олган даромади 5,7 триллион тенгени ташкил этди.

юк ташиш
Фото: Александр Павский/ Kazinform

Юк ташишнинг асосий улушини умумий ҳажмнинг 40,1 фоизи билан темир йўл транспорти эгаллайди. Ҳисобот даврида темир йўл транспорти орқали 466,7 миллион тонна юк ташилди, бу ўтган йилга нисбатан 6,8 фоизга кўп. Ушбу транспорт туридан тушган даромад 2,2 триллион тенгени ташкил этди.

Автомобиль транспорти орқали 352,7 миллион тонна юк ташилди, даромад 1,4 триллион тенгени ташкил этди. Автомобиль транспорти орқали ташилган юк ҳажми ўтган даврга нисбатан 2,8 фоизга ошди.

Қувур орқали ташиш ҳажми 339,8 миллион тоннани ташкил этди. Ушбу соҳадаги даромад 1,9 триллион тенгени ташкил этди. Ташиш ҳажмининг йиллик ўсиши 15% ни ташкил этади.

Ҳаво тарнспортида 30,1 минг тонна юк ташилиб, бунда йиллик ўсиш суръати 8,1% ни ташкил этди. Корхоналар юк ташишдан 18,9 миллиард тенге даромад олди.

Ўтган йилнинг 12 ойи давомида юк айланмаси 584,3 миллиард тонна-километрни ташкил этиб, 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 13,6 фоизга ўсди.

Ҳудудий жиҳатдан 2025 йил январь–декабрь ойларида юк айланмасининг ўсиши қуйидаги ҳудудларда кузатилди: Астана шаҳрида (21,7%), Жетису (49,8%), Атирау (45,1%), Абай (36,5%), Туркистон (29,3%), Манғистау (29%), Ақтўбе (12,5%), Павлодар (10,8%), Қостанай (10,8%), Ғарбий Қозоғистон (9,2%), Алмати (9%), Қарағанди (8,5%), Қизилўрда (8,1%), Шимолий Қозоғистон (3,9%), Улитау (3,4%) ва Ақмола вилоятларида (1,7%) кузатилди.

Сўнгги хабарлар