Қозоғистонда 2024 йилда муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилар сони ошди

ASTANA. Kazinform - Кузги муддатли ҳарбий хизматга 40 202 киши чақирилади, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.

аскар
Фото: Ағибай Аяпбергенов/ Kazinform

Ҳукумат 2024 йил 26 сентябрда ҚР Президентининг муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни захирага ўтказиш ва Қозоғистон Республикаси фуқароларини 2024 йилда мажбурий ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув тўғрисидаги фармонини амалга ошириш тўғрисидаги қарорига ўзгартиришлар киритди.

ҚР Ҳукуматининг янги қарорига кўра, вилоятлар ва республика аҳамиятга эга шаҳарлар ҳокимлари чақирув комиссиялари ишини ташкил этиши ҳамда 2024 йилнинг март-июнь ва сентябрь-декабрь ойларида 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган 40 202 нафар фуқаронинг муддатли ҳарбий хизматга чақирилишини таъминлаши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 40 149 нафар фуқарони муддатли ҳарбий хизматга чақириш режалаштирилган эди.

Сўнгги хабарлар