Қозоғистонда 2024 йилда 11 та қўшимча таълим маркази очилади

11 центров дополнительного образования откроют в 2024 году
Фото: пресс-служба Министерства просвещения РК

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари топшириғига биноан, жорий йилда Алмати шаҳри, Манғистау, Ақтўбе, Қарағанди, Жамбил, Қизилўрда ва Павлодар вилоятларида 11 та янги қўшимча таълим марказлари очилиши режалаштирилган, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Бу муассасалар қўшимча таълим бериш, ўқувчиларнинг қизиқиши ва истеъдодини ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида ташкил этилган.

– Вазирлик томонидан болаларни қўшимча таълимга қамраб олиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Биргина ўтган йилнинг ўзида мамлакатимизда 9 та қўшимча таълим маркази очилди. Бу йил уларнинг сони яна 11 тага кўпаяди. Умуман олганда, 2027 йилгача 100 та қўшимча таълим марказларини ишга тушириш режалаштирилган», – деди таълим ишлари ва қўшимча таълим департаменти директори Меруерт Медетбекова.

Жорий йилда болаларни қўшимча таълим билан қамраб олишни 85 фоизга етказиш режалаштирилган.

Республикада жами 1625 та мактабдан ташқари ташкилот мавжуд бўлиб, турли йўналишлар: илмий-техникавий, мусиқий, бадиий-эстетик, экологик-биологик, туризм ва ўлкашунослик, ҳарбий-ватанпарварлик, ижтимоий педагогик ва бошқа йўналишлар бўйича 380 турдаги тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.

Сўнгги хабарлар