Қозоғистонда 2022-2024 йилларда ижтимоий соҳага 26,7 трлн тенге ажратилади

NUR-SULTAN. Kazinform – 2022-2024 йилларда ижтимоий соҳага 26,7 триллион тенге ажратилади. Бу ҳақда ҚР Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Уч йил давомида даромадлар ўсишини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий соҳага оид харажатларни 30 фоизга ошириш режалаштирилган. Умуман олганда, 2022-2024 йилларда ижтимоий соҳага 26,7 триллион тенге ажартилади. Бу маблағлар кўплаб ижтимоий масалаларни ҳал қилади. Масалан, ижтимоий нафақаларни индексация қилиш, ўқитувчилар, шифокорлар ва бошқа бюджет соҳаси ходимларининг ойлик маошларини ошириш, кўплаб ижтимоий объектлар қуриш режалаштирилган», - деди Маулен Ашимбаев Сенат ялпи мажлисида.

Шунингдек, у бугун сенаторлар томонидан бир қатор долзарб масалалар кўтарилганини таъкидлади.

«Хусусан, қишлоқ аҳолисини сув билан таъминлаш, интернет, тез тиббий ёрдам пунктлари тармоғини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шу муносабат билан Ҳукумат аъзоларидан бугун депутатлар томонидан кўтарилган барча масалаларни инобатга олишни сўраймиз. Келгуси уч йилга мўлжалланган Республика бюджети Мажилис томонидан кўриб чиқилиб, Президент томонидан имзолангандан сўнг мамлакат манфаатига хизмат қилади, деб умид қиламиз. Олдимизда Президентимиз томонидан қўйилган бирқатор мақсадларимиз бор. Биз биргаликда ишлашимиз ва уларни биргаликда амалга оширишимиз керак. Бу ишда Сенат депутатлари Ҳукуматни қўллаб-қувватлашга тайёр», - деди Сенат раиси.

Эслатиб ўтамиз, бугунги ялпи мажлисда «2022-2024 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Сенат қонун лойиҳасига бир қатор тузатишлар киритди ва уни Мажилисга қайтариш тўғрисида қарор қабул қилди.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар