18:45, 09 Сентябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 2022-2023 йилларда кўмир истеъмол қилиш ҳажми 9,6 миллион тоннани ташкил этади.
NUR-SULTAN. Kazinform - Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги иситиш мавсумига тайёргарлик бўйича фаол ишларни давом эттирмоқда. Шу муносабат билан ҳар куни маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, кўмир қазиб олувчи корхоналар, «ҚТЖ» МК» АЖ вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказилиб, аҳоли ва маиший секторни кўмир билан таъминлаш юзасидан мониторинг олиб борилмоқда. Бу ҳақда Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Вазирлик томонидан 2022-2023 йилларга мўлжалланган ички эҳтиёжлар ва аҳолининг кўмир маҳсулотларига бўлган талаби режаси ишлаб чиқилган. Ушбу Режага кўра, истеъмол ҳажми қарийб 9,6 миллион тоннани ташкил этади, шундан 2,6 миллион тоннаси давлат секторига, 7 миллион тоннаси эса аҳолига тўғри келади.
«2022 йил 9 сентябр ҳолатига кўра, давлат сектори ва аҳолининг талаб режасига нисбатан кўмир заҳиралари билан таъминланиш 71 фоизни ташкил этмоқда. Бугунги кунга қадар шахталарда кўмир етарли, кўмир қазиб олиш ишлари режа асосида олиб борилмоқда. Кўмир нархи ўтган йил даражасида қолмоқда», — дейилади хабарда.