Қозоғистонда 2021 йилда спорт секциясини очиш учун 6 млрд тенге сарфланди

«Ўтган йили спорт секцияларини жон бошига молиялаштириш институти жорий этилган эди. Бундай давлат тадбири мамлакатда биринчи марта қабул қилинмоқда. Бунинг самарасида ўтган йили 162 минг нафардан ортиқ болалар ва ўсмирлар спорт секцияларида бепул шуғулланди. Мамлакатда спорт секцияларини очиш учун ажратилган маблағ 6 миллиард тенгедан ошди», - деди Даурен Абаев вазирликнинг ҳайъат йиғилишида.
Унга кўра, халқ таълими муассасалари ўқитувчиларининг мактабдан ташқари спорт машғулотлари учун базавий иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўлаш тизими жорий этилди. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ихтисослаштирилган мактаб ва коллежлар ходимларининг иш ҳақи 25 фоизга ошди. Бундан ташқари, уларнинг иш ҳақи 2023 йилгача ҳар йили оширилади ва 2023 йилга келиб бу ўсиш 100% ни ташкил қилади.
«Спортчиларнинг антидопинг лабораторияси ва Миллий антидопинг маркази, Республика жисмоний тарбия ва спорт ўқув-таҳлил маркази раҳбарлари ва асосий ходимларининг ойлик маошлари 100 фоизга ошди. Таълимнинг барча босқичларида жисмоний тарбия дарсларида «қозоқ кураши», «тўғизқумалак» ва «ошиқ отиш» миллий спорт турлари компонент сифатида киритилди», -деди у.
Муаллиф: Марлан Жиембай