Қозоғистонда 20-22 май кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда

None
ASTANА. Kazinform - Қозоғистонда 2023 йилнинг 20-22 май кунларига мўлжалланган об-ҳаво маълумотлари «Қазгидромет» РДК томонидан таыдим этилди, дея хабар беради Kazinform.

«Қозоғистоннинг кўп қисмидаги об-ҳавони жанубий циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмлари белгилаб беради, у билан бирга ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда, жанубий вилоятларда эса дўл ёғади. 20 майда мамлакатнинг ғарби, шимоли-ғарби, маркази ва жанубида, 20-22 май кунлари жануби-шарқида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шунингдек, республикада шамол кучайиши, республика жанубида бўрон бўлиши кутилмоқда. Қозоғистонда ҳарорат фонининг ошиши кутилмоқда. Шимоли-ғарб ва шимолда тунда тупроқ юзасида 2 даражагача совуқ сақланиб туради», — дейилади об-ҳаво маълумотида.


Сўнгги хабарлар