08:33, 17 Январь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда 2 мингдан зиёд одам коронавирусдан даволанмоқда
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда ўтган сутка давомида 53 та коронавирус юқтириш ҳолати аниқланди, яна 7 киши ковид пневмонияси билан касалланди, дея хабар беради Кazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий сайтига таяниб.
17 январ ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясидан 2 051 нафар (-1 899+ ва 152 КВИ-) бемор даволанмоқда, улардан 193 нафари шифохоналарда, 1 858 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.
КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида: 10 киши оғир аҳволда, 6 киши ўта оғир аҳволда, 4 киши сунъий нафас олиш аппаратига уланган.