Қозоғистонда 2,4 млн киши ревакцинациядан ўтди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда эмланиши керак бўлган аҳолининг 52,6 фоизи ревакцинациядан ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди.

«Жорий ойда юқумли ўринлар билан қамров 38 фоиздан 17 фоизга ёки 2,2 бараварга, реанимация ўринлар билан қамраб олиш 20 фоиздан 14 фоизга ёки 6 фоизга камайди.

Бугунги кунга қадар катта ёшли аҳолининг 82,1 фоизи коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг биринчи компонентини олган. Бу Қозоғистон аҳолисининг 53,4 фоизини ташкил қилади.

Иккинчи компонентни 9,4 миллион киши қабул қилди, бу эмланиши керак бўлган аҳолининг 78,5 фоизини ва аҳолининг 49,9 фоизини ташкил этади»,- деди у.

Унинг сўзларига кўра, йил бошидан буён мамлакатда ревакцинация даражаси ошгани кузатилмоқда.

«Ҳозирги кунга қадар 2,4 миллион киши қайта эмланди, бу эмланиши керак бўлган контингентнинг 52,6 фоизини ташкил этади. Коллектив иммунитетнинг ҳозирги даражасини сақлаб қолиш учун биз ревакцинация даражасини пасайтирмаслигимиз керак», - деди Ажар Ғиният.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар