Қозоғистонда 1,6 миллион тонна ғалла йиғиб олинди
ASTANА. Кazinform – Мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида ҳосил йиғим-терими бошланди. Бугунги кунга қадар 1,6 миллион тонна ғалла йиғиб олинди, ўртача ҳосилдорлик гектарига 19,1 центнерни ташкил этди.
Вилоят ҳокимликларининг тезкор маълумотларига кўра, йиғиб олинган ҳосилнинг 1067 минг тоннасини буғдой, 456 минг тоннасини арпа ташкил этади.
Бундан ташқари, 411 минг тонна сабзавот, 11,5 минг тонна картошка ва 228,7 минг тонна полиз экинлари йиғиб олинди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, бу йил умумий экин майдони 24,2 миллион гектарни ташкил этди. Шу жумладан, донли экинлар — 15,6 миллион гектар, мойли экинлар — 5,2 миллион гектар, озуқа экинлари — 3,0 миллион гектар, пахта — 173,6 минг гектар, уюшган фермер хўжаликларида картошка — 89,9 минг гектар, қанд лавлаги — 23,8 минг гектар.
Ҳосил йиғим-терими кампаниясининг бориши доимий назорат остида.