10:24, 31 Январь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 151 мингдан ортиқ киши COVID-19 дан даволанмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – 31 январ ҳолатига кўра, Қозоғистонда 151 727 киши (150 383 КВИ+ ва 1 344 КВИ-) COVID-19 дан даволанишни давом эттирмоқда, деб хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.
Шифохоналарда 10 571 бемор, амбулатория даражасида 141 156 бемор даволанмоқда. КВИ+ ва КВИ- ҳолатлари орасида: 406 нафар беморнинг аҳволи оғир, 164 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир, 88 нафар бемор нафас олиш аппаратига уланган.