Қозоғистонда 150 киши коронавирусли пневмония билан касалланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда COVID-19 аломатлари бўлган пневмония билан оғриган беморлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.

Қозоғистонда 150 киши коронавирусли пневмония билан касалланди

«Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг 150 та ҳолати ва 4 та ўлим ҳолати қайд этилди. Бундан ташқари, 288 киши соғайиб чиқди.

Ўтган йилги 13 мартдан бери статистика бўйича: касалланганлар – 82127 ҳолат ва вафот этганлар - 5129 ва соғайиб чиққанлар сони 72994 тани ташкил этди».