09:42, 31 Январь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 15 киши коронавирус пневмонияси билан касалланган
NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус инфекцияси аломатлари бўлган пневмония ҳақида сўнгги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.
29 январ ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси аломатлари билан 15 та пневмония ҳолати ва 2 та ўлим ҳолати қайд этилган. Бундан ташқари, 23 киши соғайиб чиқди.
2020 йил 13 мартдан бери жами касалланганлар сони 86 326 нафарни ташкил этади, 5266 нафар ўлим қайд этилган. Соғайиб чиққанлар сони 79 716 нафарга етди.