Қозоғистонда 142 одам коронавирус инфекциясидан тузалиб чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда яна 4 киши коронавирус инфекциясидан тузалиб чиқди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.

Бугун Нур-Султан шаҳрида, Ақтўбе вилоятида, Қизилўрда вилоятида ва Алмати вилоятида ушбу инфекциядан бутунлай соғайган биттадан одам касалхонадан чиқарилди.

Айни дамда Қозоғистонда коронавирусдан тузалиб чиққанлар сони 142га этди:

Нур-Султан шаҳри - 64,

Алмати шаҳри - 50,

Чимкент шаҳри - 2,

Ақтўбе вилояти - 2,

Алмати вилояти - 5,

Атирау вилояти - 5,

Ақмола вилояти - 4,

Ғарбий Қозоғистон вилояти - 1,

Жамбил вилояти - 3,

Қарағанди вилояти - 1,

Қизилўрда вилояти - 2,

Манғистау вилояти - 1,

Павлодар вилояти - 1,

Шимолий Қозоғистон вилояти - 1.

Ҳозирга келиб, мамлакатда 1179 та коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати қайд этилган, шундан 14 нафари вафот этган.
Сўнгги хабарлар
telegram