Қозоғистонда 14 та шаҳардан «шаҳар» мақоми олиб ташланади
«Айрим туман аҳамиятига эга шаҳарлар аҳолиси, иқтисодий тузилиши ва яшаш шароитлари овуллардан деярли фарқ қилмаслиги туфайли уларнинг мақомини ўзгартириш зарурати мавжуд. Юртимизда аҳоли сонига мос келмайдиган 14 та шаҳар мавжуд (Ақмола вилоятида 3 та, Шарқий Қозоғистон вилояти - 2, Қарағанди вилояти - 2, Қизилўрда вилояти - 1, Манғистау вилояти - 1, Шимолий Қозоғистон вилояти - 2)», - деди Бош вазир.
Унинг айтишича, ҳозирда Қозоғистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 сентябрдаги «Конструктив жамоатчилик мулоқоти - Қозоғистон барқарорлиги ва гуллаб-яшнашининг асоси» Мурожаатномасини амалга ошириш бўйича Миллий режанинг 74-бандига ва Ҳукуматнинг 2020 йилга мўлжалланган қонун ижодкорлиги иш режасига мувофиқ, Миллий иқтисодиёт вазирлиги «Туман, шаҳар ҳокимиятлари ва туман миқёсидаги ҳокимиятнинг мустақиллиги ва жавобгарлигини оширишга оид Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси 2020 йил сентябр ойида парламентга тақдим этилади.