14:04, 18 Сентябрь 2024 | GMT +5
Қозоғистонда 137 та гидрологик станция қурилади
ASTANА. Кazinform - Республикада 137 та гидрологик станция қурилади. Бу ҳақда ҚР Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нисанбаев маълум қилди.
“Баҳорги сув тошқинлари оқибатларини ҳаммангиз биласиз. Биз ҳозирда “Қазгидромет” РДКни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқмоқдамиз. Бу ерда биринчи муаммо гидрометеорологик станциялардир. Ҳозир бизга 137 та гидрологик станция керак бўлса, улардан 42 таси Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги дастури асосида қурилади. Бу сув тошқинлари пайтида сув ҳавзаларида унинг миқдорини ўлчаш ва аниқлаш имконини беради, - деди Ерлан Нисанбоэв Мажилис йиғилишидан кейинги матбуот анжуманида.