Қозоғистонда 11 млн аҳоли газ билан таъминланган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда 59 та аҳоли пунктига газ етказилади. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазири Болат Ақшолақов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2021 йилда газ қазиб олиш 53,8 миллиард куб метрни ташкил этган. 2022 йил учун режа 54,5 млрд куб метр. 29,4 миллиард куб метр товар гази қазиб олинди, 2022 йил учун режа 29,6 миллиард куб метрни ташкил этади. Газ экспорти – 7,2 млрд. кубометр, 2022 йилга келиб газ экспортининг кутилаётган ҳажми – 5,4 млрд. кубометр. Экспортнинг қисқариши ички истеъмолнинг ўсиши билан боғлиқ», - деди у вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида.

Вазирнинг сўзларига кўра, 2022 йил 1 январ ҳолатига кўра, мамлакатни газлаштириш 57,7 фоизга ёки 11 миллион кишига етди.

«Ҳудудларни ривожлантириш бўйича трансфертлар доирасида жорий йилда умумий қиймати 45,8 миллиард тенге бўлган 96 та газ инфратузилмаси лойиҳасини амалга ошириш, жумладан, 59 та аҳоли пункти ёки 79 минг аҳолини газ билан таъминлаш бўйича 38 та объектни якунлаш кўзда тутилган», - деди Болат Ақшолақов.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram