Қозоғистонда 11-13 апрель кунлари об-ҳавонинг илиқ бўлиши кутилмоқда

None
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК Қозоғистонда 2023 йил 11-13 апрель кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Қозоғистоннинг аксар қисмида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан беқарор об-ҳаво кузатилади – 11 апрелдан 12 апрелга ўтар кечаси Қозоғистоннинг жанубида, жануби-шарқида ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Скандинавия минтақаларидан шимоли-ғарбий антициклоннинг кириб келиши таъсирида мамлакатнинг шимолий ярмида ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража совуқгача тушиши кутилмоқда», – дейилади синоптиклар хабарида.

Бироқ, кундузи ҳаво ҳароратининг босқичма-босқич кўтарилиши кутилмоқда ва 13 апрель куни Республиканинг шимолий ярмида 10-18 даражагача, жанубда 17-30 даражагача иссиқ бўлади. Республикада туман, кучли шамол, жанубий вилоятларда чанг бўрони ва момақалдироқ бўлиши, шимолий ярмида яхвонлик хосил бўлиши кутилмоқда.


Сўнгги хабарлар
telegram