Қозоғистонда 100 дан ортиқ янги IT-компаниялар қурилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 100 дан ортиқ янги IT- компаниялар қурилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда 100 дан ортиқ янги IT-компаниялар қурилади

«Иқтисодиётни сифатли рақамлаштириш бўйича фаол ишлар давом эттирилади. 2021 йилда «оптик толали алоқа» 2 мингдан ортиқ қишлоқларда пайдо бўлади. Ер участкаларини бериш жараёни тубдан ўзгартирилади. Интернет орқали ер участкасини рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлади», - деди Асқар Мамин.

Бош вазирнинг таъкидлашича, давлат хизматларининг 90 фоизи смартфонлар орқали амалга оширилади. Проактив ижтимоий тўловларга 100% ўтиш режалаштирилган.

«100 дан ортиқ янги IT-компаниялар қурилади ва 10 мингдан ортиқ малакали кадрлар тайёрланади. Маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш соҳасидаги инвестицияларнинг ўсиши 72 миллиард тенгени ташкил этади. Инновацион лойиҳалар 6 миллиард тенге миқдорида грант маблағлари ҳисобидан қўллаб-қувватланади», - дея якунлади вазир.


Муаллиф: Серик Сабеков