Қозоғистонда 1-синфга ўқишга кириш учун 250 мингга яқин ариза келиб тушди
Бугунги кунда 1-синфга ўқишга кириш учун 249 737 та ариза қабул қилинди. Улар орасидан 70 фоизга яқин болалар давлат тилида ўқишни танлаган.
«Ҳужжатларни қабул қилиш мунтазам режимда амалга ошириляпти. Ота-оналар фаол. Бу йилги биринчи синф ўқувчилари орасида давлат тилида ўқиш истагида бўлганлар кўп. Қозоқ тилида ўқитиладиган синфларга қабул қилиш бўйича Қизилўрда (94,1 фоиз), Манғистау (93,2 фоиз), Улитау (82,5 фоиз), Туркистон (80,6 фоиз) ва Жамбил (79,4 фоиз) вилоятлари энг юқори индекс билан олдинда», - деди қўмита раиси ўринбосари Жомарт Қарамбаев.
Айни пайтда биринчи синфга ўқишга кириш учун аризалар юқори кўрсаткичлари Қизилўрда (92 фоиз), Улитау (83,7 фоиз), Шарқий Қозоғистон (78 фоиз), Манғистов (87,1 фоиз), Туркистон (79,8 фоиз) вилоятларида кузатиляпти.
Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизмати тўлиқ автоматлаштирилган. 1-синфга қабул Еgov.kz электрон ҳукумат веб-портали орқали амалга оширилади. Биринчи синфга 6 ёшдан бошлаб болалар ота-оналарнинг ёки боланинг қонуний вакилининг илтимосига биноан қабул қилинади.
Муаллиф: Алимхан Алиханули