Қозоғистонда 1-синф учун ҳужжатларни қабул қилиш муддати 27 майга кўчирилди
АSTANА. Kazinform – ҚР Таълим-маориф вазирлиги аввалги йиллар тажрибасини ўрганиб чиқиб, 1-синфга ўқувчиларни қабул қилиш кампаниясининг бошланиш санасини 1 апрелдан 27 майга кўчиришга қарор қилди. Бу ҳақда Таълим-маориф вазири Жулдиз Сулейменова ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
Ўзгартириш ҳужжатларни қабул қилишни самарали ва сифатли ташкил этиш ҳамда таълим жараёнига халақит бермаслик мақсадида киритилди.
– Бу йил ҳужжатларни қабул қилиш 27 май, чоршанба куни бошланади ва 31 августгача давом этади. Ҳозирда базада бир нечта синовлар ўтказилмоқда, ота-оналар учун энг қулай шароитлар яратилди, биз буни кейинроқ маълум қиламиз, — деди вазир.
Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик ўқувчилар Сочи олимпиадасида 6 та медални қўлга киритди.