16:08, 20 Май 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 1 доллар - 425 тенге
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги савдолар якунларига кўра, доллар тенгега нисбатан бироз арзонлашди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозорида бир кунлик савдо якунлари доллар курси 6,04 тенгега қадрсизланганини кўрсатди. 1 доллар 425,02 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 20 майдаги расмий курси бўйича, 1 доллар - 431,41 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 426,99 тенге, сотиб олиш курси 431,76 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи - 426,58 тенге, сотиб олиш нархи эса 429,34 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова