Қозоғистон-Япония: Токиода 3,7 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги шартномалар имзоланади

ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Японияга расмий ташрифи давомида имзоланадиган тижорат шартномаларининг умумий қиймати 3,7 миллиард доллардан ошади. Шу мақсадда Президент Токиода йирик япон бизнеси вакиллари билан учрашувлар ўтказади. Бу ҳақда Президент ёрдамчиси - Матбуот котиби Руслан Желдибай Теlegram-каналида хабар берди.

Қозоғистон-Япония
Коллаж: Kazinform / Freepik

“Жами 40 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши режалаштирилган. Шартномалар энергетика, қайта тикланадиган энергия манбалари, рақамлаштириш, кончилик ва транспорт каби асосий соҳаларни қамраб олади”, — деб ёзган Р. Желдибай.

Қозоғистон томонидан ҳужжатлар “Самруқ-Қазна”, KEGOC, «Қазатомсаноат», «Тоғ-кон Самруқ», «Қазпочта», «Қазақстан темір жолы»(Қозоғистон темир йўли) вакиллари, Япония томонидан эса Marubeni, MUFG Bank, Mitsubishi Heavy Industries, Hitachi Energy, Toshiba, JOGMEC, Kansai Electric Power ва RIKEN KOGYO каби компаниялар вакиллари томонидан имзоланади.

Бундан ташқари, Руслан Желдибай Президентнинг Японияга ташрифи доирасида бошқа расмий музокаралар ва ишбилармонлик учрашувлари ўтказилиши режалаштирилганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қосим-Жомарт Тоқаев Японияга расмий ташриф билан борди.

Япония элчиси Токионинг стратегик режасида Қозоғистоннинг роли ортиб бораётганини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар