Қозоғистон йўлларида ўртача тезлик тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда
«Магистрал йўлларга светофор ва тезликни ўлчаш мосламаларини ўрнатишни маҳаллий ижро ҳокимияти органларига таклиф қилаётган пайтларимиз бўлади. Бу тадбирлар бир йил аввал буджетга киритилади, кўриб чиқилади, экспертизадан ўтказилади, танловлар ўтказилади. Жорий йилда кўплаб ҳудудларда қўшимча «Сергек» камераларини ўрнатиш режалаштирилган», — деди Ж.Мураталиев.
У автомобил йўлларида фото ва видео қайд этиш мосламалари йил сайин ортиб боришини таъкидлади.
Ж.Мураталиев, шунингдек, Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги томонидан ўртача тезлик тизимини жорий этиш бўйича таклиф киритилгани ҳақида маълум қилди. Ҳозирда бошқа давлат органлари билан мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ж.Мураталиевнинг тушунтиришича, ўрта тезлик тизими маълум бир автомобил йўлининг бутун узунлиги бўйлаб «Сергек» камераларини ўрнатишни назарда тутмайди. Масалан, «Нур-Султан-Бурабай» автомобил йўлида иккита жойга камера ўрнатиш кифоя қилади. Шу билан бирга, агар автомобил маълум бир участкадан рухсат этилганидан юқори тезликда ўтиб кетса, ҳайдовчи жарима тўғрисида хабар олади.