Қозоғистон йўлларида ҳаракат хавфсизлигини 17 мингта камера кузатмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йил бошидан буён видеокузатув камералари ёрдамида 517 мингга яқин йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолати аниқланган. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги маъмурий полиция қўмитаси раиси Атиғай Аристанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Бугунги кунда биз ҳаракатни бошқаришнинг интеллектуал тизимларини фаол ривожлантирмоқдамиз. Йўлларда қоидабузарликларни бартараф этиш учун 16,9 мингта автоматлаштирилган камералар ўрнатилган. Улар орқали йил бошидан буён 517 мингга яқин қоидабузарлик аниқланган. Бюджетга 3,6 миллиард тенге жарима ундирилди», — деди Атиғай Аристанов.

Унинг сўзларига кўра, бундай тизимларнинг жорий этилиши нафақат йўл ҳаракати қатнашчиларининг интизомини яхшилайди, балки йўл-транспорт ҳодисалари кўрсаткичини сезиларли даражада камайтиради, милиция ходими ва ҳуқуқбузар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқани йўқотади ва шу орқали коррупция хавфини сезиларли даражада камайтиради.

Бундан ташқари, таъкидланганидек, бахтсиз ҳодисаларни камайтириш мақсадида аҳоли ўртасида кенг кўламли ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий рекламага катта аҳамият берилмоқда: жорий йилнинг ўтган даврида йўл ҳаракати хавфсизлигига оид 598 та видеоролик ва 434 та аудиоролик чиқарилди.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар