Қозоғистон волейбол жамоаси Осиё ўйинларини ғалаба билан бошлади

Қозоғистон эркаклар волейбол терма жамоаси Ханчжоудаги (Хитой) Осиё ўйинларини ғалаба билан бошлади, деб хабар беради Kazinform агентлиги Sports.kz нашрига таяниб.

Волейбол
Фото: Sports.kz

Гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувида Қозоғистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйнади. Учрашув 3:2 (18:25, 25:23, 25:15, 18:25, 15:11) ҳисобида Қозоғистон жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, қуръа натижаларига кўра Қозоғистон Қирғизистон ва Хитой терма жамоалари билан “А” гуруҳидан жой олди. 21 сентябрь куни Қозоғистон терма жамоаси Хитойга қарши ўйнайди.

Гуруҳ босқичи натижаларига кўра, гуруҳда 1-2 ўринларни эгаллаган жамоалар плей-офф босқичига йўл олади.

Сўнгги хабарлар