Қозоғистон визасиз мамлакатлар рўйхатини 80 та давлатга кенгайтирди

«2022 йилда визасиз давлатлар рўйхати турли тоифадаги паспортлар учун 80 та давлатга кенгайтирилди. Улар орасида умумий фуқаролик паспортлари учун - 26 та давлат. Турли тоифадаги паспортлар бўйича 9 та янги давлат билан ўзаро келишувлар тузилди: Мальдив ороллари, Андорра, Никарагуа, Венесуэла, Боливия, Парагвай, Доминикан Республикаси, Албания ва Белиз», - деди у вазирликнинг жорий йилдаги фаолияти сарҳисобига бағишланган матбуот анжуманида.
Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 12 октябр куни Қатар билан дипломатик ва махсус паспорт эгаларини ўзаро визадан озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома имзоланган. У умумий фуқаролик паспорти эгаларини виза талабларидан озод қилади.
«Қулай сармоявий муҳит яратиш, ишбилармонлик алоқаларини жонлантириш ва мамлакатнинг туризм салоҳиятини ошириш мақсадида Қозоғистон Республикаси Ҳукумати Эрон Ислом Республикаси, Хитой Халқ Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди. Бу мазкур давлатлар фуқароларига Қозоғистонда 14 кунгача қолиш имконини беради», — деди Айбек Смадияров.
Бундан аввал Қозоғистоннинг «яшил» сармоядаги роли ортиб бораётгани ҳақида хабар берганган эдик.
Фото: gov.kz
Муаллиф: Марлан Жиембай