Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида тўқимачилик қўшма корхонаси очилди
Йилига 15 минг дона тўқимачилик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қодир корхона тўлиқ ишга туширилгач 1 мингга яқин иш ўринларини яратиш имкониятига эга бўлади. Тикув фабрикаси ҚР Бош вазири Асқар Мамин ва ЎР Бош вазири Абдулла Арипов иштирокида очилди. Бугунги кунда компания ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаришни бошлади.
Инвестор ногирон аёлларни ва кам таъминланган оилалараридан чиққан кишиларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқчи. Бундан ташқари, Туркистон олий кўп тармоқли ҳунармандчилик коллежи талабалари амалий кўникмаларни ўрганиш имкониятига эга бўладилар. Қардош мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш доирасида амалга оширилган лойиҳанинг ташаббускори «Qojakent Textile» МЧЖ компанияси. Компания ҳар йили 15000 донагача тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Тикувчилик фабрикасида «Ataman және Ramsay» бренди остида турли хил махсус кийимлар (тиббий халатлар, махсус формалар) ва ташқи кийимлар, эркаклар ва аёллар костюмлари ишлаб чиқарилади. Фабрикага киритилган сармояларнинг умумий ҳажми қарийб 420 миллион тенгени ташкил этади.
Муаллиф: Айнур Ақбаева