Қозоғистон ва Ўзбекистон 15 та ҳамкорлик ҳужжати имзолади

Расмий делегациялар аъзолари давлат раҳбарлари иштирокида қуйидаги ҳужжатларни имзоладилар:
1. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида «Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси марказини ташкил этиш тўғрисидаги асосли битим;
2. Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида Электрон савдо тизимини ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми;
3. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида олий ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
4. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
5. Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ўртасида ўрмон хўжалиги соҳасида ўзаро англашув тўғрисидаги меморандум;
6. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2000 йил 7 июлдаги Фуқароларнинг ўзаро ташрифлари шартлари тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома;
7. Қозоғистон Республикаси Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
8. Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ишлари бўйича агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўртасида давлат хизмати соҳасида ўзаро англашув тўғрисидаги меморандум;
9. Қозоғистон Республикаси Қизилўрда вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Навоий вилояти ҳокимлиги ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси»;
10. Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти ҳокимлиги ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси».
11. Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти ҳокимлиги ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси»;
12. «ҚазМунайГаз» Миллий компанияси» АЖ ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ ўртасидаги шартнома;
13. «Eurasian Resources Group S.а.r.L.» Компания ва «Sanoat Energetika Guruhi Enera»МЧЖ ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома;
14. «Казфосфат» МЧЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ ва KP Fertilizers Ltd. Ўзбекистон Республикасида минерал ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича қатор комплексларни қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида қўшма шериклик тўғрисидаги битим;
15. «PTC Holding» МЧЖ (Қозоғистон Республикаси) ва Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти маъмурияти ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро англашув тўғрисидаги меморандум.
Фото: t.me/bort_01