22:07, 21 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистон ва Вьетнам ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3,5 баробар ошди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Вьетнам ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2023 йилнинг биринчи ярмида 610,9 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг биринчи ярмига нисбатан 3,5 баравар кўпдир, дея хабар бермоқда Kazinform.
Миллий иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, айни пайтда Қозоғистондан экспорт ҳажми 4,7 бараварга – 24,6 миллион доллардан 117,7 миллион долларгача ошган. Импорт ҳажми 3,3 бараварга – 150,1 миллион доллардан 494,2 миллион долларгача ошди.
«Жорий йилда Қозоғистондан Вьетнамга экспортнинг асосий ҳажми рух бўлди – етказиб бериш ҳажми 83,4 миллион долларни ёки умумий ички экспортнинг 71,5 фоизини ташкил этди», - дейилади вазирлик баёнотида.
Қозоғистондан темир ёки тозаланмаган пўлат, асбест, тамаки, парашютлар, рудалар ва сурма концентратларини экспорт қилиш бутунлай тўхтатилди.