13:16, 15 Октябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Ақордада Туркманистон Президенти билан кенгайтирилган музокаралар чоғида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Сизнинг ташрифингиз тарихий аҳамиятга эга. Биз ҳозиргина ёпиқ форматда ҳамкорликни ривожлантиришнинг энг долзарб масалаларини муҳокама қилдик. Кун тартибига ижобий ёндашганингиз учун ташаккур. Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларига оид барча фикр ва мулоҳазаларингизни ижобий баҳоладим»
, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Давлат раҳбари икки давлатни боғловчи бир қатор умумий жиҳатларни қайд этди.
«Туркманистон Қозоғистон учун қардош давлат ҳисобланади. Бизнинг умумий анъанамиз, умумий тарихимиз, умумий маданиятимиз бор»
, - деди ҚР Президенти.
Муаллиф: Марлан Жиембай