Қозоғистон ва Саудия Арабистони тўғридан-тўғри ҳаво қатновини очишга келишиб олди

Қозоғистон ва Саудия Арабистони Алмати – Ар-Риёд йўналиши бўйича тўғридан-тўғри ҳаво қатновини очишга келишиб олди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон ва Саудия Арабистони
Фото: ҚР ТИВ матбуот хизмати

Тегишли қарор ҚР Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеунинг Қозоғистон-Саудия Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 6-мажлисида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига ташрифи доирасида қабул қилинди.

Мамлакатлар ўртасидаги рейслар Саудия Арабистонининг «FlyNas» авиакомпанияси томонидан 2024 йил баҳор-ёз мавсумидан бошлаб ҳафтасига 7 рейс частотаси билан амалга оширилади.

Сўнгги хабарлар