Қозоғистон ва Сан-Марино Республикаси ўртасида визасиз режим ўрнатилади
9 ноябрь куни Сан-Маринода Қозоғистон ва Сан-Марино Республикаси Ҳукумати ўртасида виза талабларидан озод қилиш тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикасининг Италия Республикасидаги Элчихонасига таяниб.

Ҳужжатни Қозоғистон Республикасининг Мальта ва Сан-Марино Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ерболат Сембаев ҳамда Сан-Марино Республикасининг Ташқи ишлар, халқаро иқтисодий ҳамкорлик ва телекоммуникациялар бўйича Давлат котиби Лука Беккари имзолади.
Шартнома ҳар икки давлат фуқароларини биринчи келган пайтдан бошлаб 90 кун муддатга визасиз қолишга рухсат беришни назарда тутади. Икки давлат фуқароларининг саёҳат ҳужжатлари: фуқаролик паспорти, дипломатик ва расмий паспорт.
Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Сан-Марино Ҳукумати ўртасидаги виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги битим томонларнинг ўзаро келишувга эришиш учун зарур давлат расмиятчиликлари бажарилганлиги тўғрисидаги охирги ёзма билдиришнома олинган кундан бошлаб 30 кун ўтгач кучга киради.