Қозоғистон ва Руминия ўртасидаги авиақатновлар сони ортади

Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
Учрашувда Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Талғат Ластаев, Руминия фуқаро авиацияси бошқармаси бош директори Никол Стоика, «Қозоғистон авиация маъмурияти» АЖ Бош директори Каталин Раду ҳам иштирок этди.
Учрашувда томонлар ҳаво, транспорт, темир йўл ва денгиз соҳаларидаги қатор масалаларни муҳокама қилиб, транспортнинг барча турлари бўйича ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар. Шунингдек, кўтарилган масалалар юзасидан эксперт ишчи гуруҳларини тузишга келишиб олдилар.
Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Т. Ластаев ва Руминия Транспорт ва инфратузилмалар вазирлиги давлат котиби Б.Миндреску Қозоғистон ва Руминия авиация хизматтлари ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзоладилар. Ҳужжатга кўра, икки давлат авиакомпанияларига икки давлат ўртасида ҳар ҳафтада 14 та парвозни исталган турдаги ҳаво кемаларида (7 та йўловчи ва 7 та юк самолёти) амалга ошириш ҳуқуқи берилди.
Шунингдек, «очиқ осмон» режими доирасида Қозоғистон томони Руминия томонига Қозоғистонга 5 даражали «ҳаво эркинлиги»дан фойдаланган ҳолда парвозларни амалга оширишни таклиф қилди.
Масалан, 2020 йил бошида Руминиянинг «Blue Аir» авиакомпанияси Бухарест – Нур-Султон йўналиши бўйича парвозларни бошлашни режалаштирган эди. Аммо коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли Бухарест-Нур-Султан йўналиши очилиши номаълум муддатга қолдирилди.
Бундан ташқари, Руминия фуқаро авиацияси бошқармаси бош директори Никол Стойка ва «Қозоғистон авиация маъмурияти» АЖ Бош директори Каталин Раду ўртасида техник ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди.
«Учрашув натижаларига кўра, томонлар Қозоғистон ва Руминия ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш билан боғлиқ ишларни давом эттиришга келишиб олдилар», — дейилади хабарда.
Фото:gov.kz