Қозоғистон ва Россия ўртасидаги савдо айланмаси 30 миллиард доллардан ошади - Тоқаев
ASTANA. Kazinform — Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси яқин орада 30 миллиард доллардан ошади. Бу ҳақда мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Россия Президенти Владимир Путин билан кенгайтирилган таркибдаги музокаралар чоғида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди.
“Ўзаро савдо айланмаси кўрсаткичларига эътибор қаратсак, ишончим комилки, унинг миқдори тез орада 30 миллиард доллардан ошади. Шу нуқтаи назардан, Россия Қозоғистон иқтисодиётига энг йирик инвестор бўлиши жуда муҳим”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Президентнинг сўзларига кўра, Россия иқтисодиётига Қозоғистоннинг инвестициялари 29 миллиард доллардан ошди.
“Бу, ўз навбатида, муҳим кўрсаткич, жуда яхши кўрсаткич. Албатта, бу маъмурият ва ҳукуматларнинг биргаликдаги ишининг натижасидир. Келишиб олганимиздек, бу иш муваффақиятли давом этади”, — деди Давлат раҳбари.
Президент умумий инвестиция ҳажми қарийб 53 миллиард долларни ташкил этадиган 177 та қўшма лойиҳалар ҳавзаси яратилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан Мустақиллик саройида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Россия Президенти Владимир Путинни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.