Қозоғистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар бермоқда Kazinform ҚР ТИВ расмий сайтига таяниб.
None
None

Вазирлар юқори ва олий даражадаги бўлажак тадбирлар жадвалини, икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболларини, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар.

Шунингдек, яқинда Сочида бўлиб ўтган давлатлар раҳбарларининг учрашувида эришилган келишувларни янада амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Фото: ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Сўнгги хабарлар