Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланади

None
ASTANА. Каzinform – Бугун Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан кенгайтирилган таркибдаги учрашувда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Озарбайжон биз учун нафақат ишончли ва муҳим ҳамкор, балки қардош ва яқин давлатдир. Бузилмас дўстлик ва ўзаро ёрдам ришталарига таяниб, бугунги кунда стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида ривожланиб бораётган самарали давлатлараро ҳамкорликни шакллантирдик. Мамлакатлар ўртасида фаол ва ишончли сиёсий мулоқот йўлга қўйилган. Ҳукумат даражасида уйғун ишлар олиб борилмоқда, кўп томонлама майдонлар доирасида конструктив ҳамкорлик амалга оширилмоқда», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Қозоғистон Президенти икки давлат ўртасида салмоқли шартнома-ҳуқуқий база шаклланганини, яъни 90 дан ортиқ ҳужжат имзоланганини таъкидлади.

«Ўтган йили биз ўзаро стратегик муносабатларни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик ҳамкорлигини чуқурлаштириш тўғрисидаги декларация ҳамда ҳамкорликни 2026 йилгача ривожлантириш бўйича комплекс дастурни имзолаган эдик. Бугун бир қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинади», - деди Давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Озарбайжон Президентлари кичик таркибда музокара ўтказди.

Фото: t.me/bort_01

Муаллиф: Айдар Оспаналиев


Сўнгги хабарлар
telegram