10:55, 15 Апрель 2022 | GMT +5
Қозоғистон ва Миср техник таълим соҳасида ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда
CAIRO. Кazinform - Қозоғистон Элчиси Қайрат Лама Шариф Миср Ўрта ва техник таълим вазири доктор Тариқ Аҳмад Шауки билан учрашди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Томонлар савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Қозоғистон-Миср ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар.
Конструктив суҳбат давомида Т.Аҳмад Шауки энг зарур маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарининг реал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда малакали ишчилар ва ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш бўйича Миср тажрибаси билан ўртоқлашди.
Қозоғистон дипломати, ўз навбатида, суҳбатдошга мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.
Учрашув якунида томонлар техник таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги идоралараро келишув лойиҳасини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.