Қозоғистон ва Қирғизистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш ниятида

NUR-SULTAN. Kazinform – Бишкекда Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари Акилбек Жапаров раислигида Қозоғистон-Қирғизистон ҳукуматлараро кенгашининг 10-чи мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Қозоғистон Ҳукумати расмий сайтининг хабар беришича, томонлар кичик ва кенгайтирилган ҳукуматлараро музокараларда савдо-иқтисодий, сув-энергетика, транспорт-логистика, саноат ва сармоявий соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилган.

Алихан Смаилов Қирғизистон томонига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Қирғизистон Қозоғистоннинг нафақат асосий савдо-иқтисодий ҳамкорларидан бири, балки анъанавий дўстона муносабатларга эга қардош давлат эканини таъкидлади.

Қозоғистон Бош вазири икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтди ва бу кўрсаткич аллақачон 1 миллиард долларга етди.

«Албатта, биз бу билан тўхтаб қолмаймиз, менимча, икки давлат салоҳияти бундан ҳам юқори. Навбатдаги вазифамиз – ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш», - деди Алихан Смаилов.



Бош вазирнинг сўзларига кўра, ушбу мақсадга эришиш учун товарлар турини кенгайтириш, саноат савдо-логистика комплексларини яратиш бўйича ишларни фаоллаштириш, шунингдек, яширин савдога қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш зарур.

Ўз навбатида, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Акилбек Жапаров икки халқ ўртасидаги муштарак тарих ва маданият, ўзаро тушуниш ва ишончга асосланган дўстлик ва қардошлик ришталари умумий мақсад –халқлар фаровонлигига хизмат қилишига ишонч билдирди.



Учрашув якунида томонлар музокаралар муваффақиятли ўтганини қайд этиб, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳида фаол давлатлараро ҳаракатларни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Сўнгги хабарлар