Қозоғистон ва Қирғизистон рўйхатга олинмаган товарлар айланмасига йўл қўймасликка келишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари Арзибек Кожошев билан видеоконференция орқали мулоқот қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.

ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда томонлар икки давлат чегарасида юк автомобилларининг тўпланиб қолишига йўл қўймаслик, давлат рўйхатидан ўтмаган товарларни олиб кириш ва олиб чиқишнинг олдини олиш бўйича қўшма чора-тадбирлар, шунингдек, электрон ҳисоб-фактуралари бўлмаган тақдирда автомашиналарни Қирғизистон Республикасига қайтариш бўйича қатор келишувларга эришди.

«Бундан ташқари, ўзаро ташувлар соҳасидаги муаммоларни мониторинг қилиш ва тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида бундай музокараларни ҳар ойда ўтказишга қарор қилинди», — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар
telegram