12:20, 31 Май 2024 | GMT +5
Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди
ASTANA. Kazinform - Бугун Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди, деб хабар беради Европа Ўртаер денгизи сейсмология маркази. Бу ҳақда “Кабар” ахборот агентлиги маълум қилди.

Зилзила эпицентри Бишкекдан 50 километр шимоли-шарқда жойлашган. Зилзила кучи 4,4 баллни ташкил этди.
Қирғизистон Республикаси Миллий фанлар академияси Сейсмология институти Бишкекда 3,5 магнитудали зилзила сезилганини маълум қилди. Зилзилалар Бишкек вақти билан 11:13 да қайд этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар ва вайроналар йўқ.