Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида саноат савдо-логистика мажмуаси қурилади
Серик Жуманғариннинг сўзларига кўра, мазкур мажмуа икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлайди ва давлатлар иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қилади.
«Форум доирасида жаҳон аҳамиятига молик жуда долзарб масалалар кўтарилди. Бугун биз узоқ кутилган воқеанинг гувоҳи бўлдик. Эндигина иқтисодий ва дўстона қўшничилик муносабатларини ривожлантириш йўлида яна бир қадам ташланди. Қайд этишни истардимки, шартнома бир неча йил давомида ҳар томонлама ишлаб чиқилган, инвесторлар аниқланган. Ҳар икки давлатнинг кўплаб давлат органлари сафарбар этилди. Мажмуа янги ишлаб чиқаришлар, иш ўринлари очиш, қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шунингдек, юкларни янада ташиш учун зарур бўлган логистика хизматларини ташкил этишга кўмаклашади», – деди Серик Жуманғарин.
Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазирининг сўзларига кўра, мажмуа қурилиши икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларга янги суръат бағишлайди.
«Саноат-савдо-логистика мажмуаси туфайли икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми икки баравар кўпайишини қайд этишни истардим. Бугунги кунда у 2 миллиард долларни ташкил этади», – дейди Данияр Амангелдиев.
Муаллиф: Марлан Жиембай