Қозоғистон ва Қатар сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш ниятида

None
None
DOHA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди ХХ Доха халқаро форумида иштирок этиш учун Қатарга ташрифи доирасида Қатар давлат идоралари ва йирик компаниялари раҳбарлари билан бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Қатар Саноат ва савдо вазири – Қозоғистон-Қатар қўшма комиссияси ҳамраиси Шайх Муҳаммад бин Ҳамад Ал Тани билан бўлиб ўтган музокараларда томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш ва икки давлат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш зарурлигини таъкидладилар.

Шу муносабат билан жорий йилда Доха шаҳрида навбатдаги 6-мажлиси ўтказилиши режалаштирилган Ҳукуматлараро комиссия имкониятларидан фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Қатар Қозоғистоннинг араб дунёсидаги муҳим сиёсий ва иқтисодий ҳамкори эканини айтди.

«Мамлакатларимиз ўртасида олий сиёсий даражада очиқ ва ишончли мулоқот ўрнатилган. Ишончимиз комилки, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан ҳамкорликни ривожланишнинг сифат жиҳатидан янги босқичига кўтарамиз», — деди М.Тлеуберди.


Томонлар қўшма тадбирлар жадвалини, жумладан, Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ал Сонийнинг Astana Finansial Days доирасида Қозоғистон-Қатар сармоявий форуми ва Қатар кунини ўтказишни муҳокама қилдилар.


Вазир М. Тлеуберди, шунингдек, «Qatar Investment Authority» бошқаруви раиси Мансур ал-Маҳмуд, Қатар тадбиркорлари уюшмаси раиси, «Faisal Holding Ҳолдинг» раиси Шайх Файсал бин Қосим Ал-Тани, «Power International Holding» бошқаруви раиси Мутаз Ал Ҳаёт билан алоҳида учрашувлар ўтказди. Ушбу учрашувларда тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва туризм соҳаларида қўшма инвестиция фондини ташкил этиш, қатор йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.



Сўнгги хабарлар