13:30, 02 Ноябрь 2021 | GMT +5
Қозоғистон ва Ҳиндистон ўртасида мунтазам авиақатновлар тикланади
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон ва Ҳиндистон ўртасида мунтазам қатновлар тикланди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги маълумотига таяниб хабар беради.
Қозоғистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси пайдо тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси қарорларига мувофиқ Қозоғистон ва Ҳиндистон ўртасида мунтазам ҳаво алоқаларини тиклашга рухсат берилди.
2021 йил 15 ноябрдан бошлаб Air Astana Алмати-Деҳли-Алмати йўналишида ҳафтасига 3 та рейсни амалга оширишни режалаштирмоқда.
«Рейслар санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ҳамда авиакомпания сайтида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилади», - дейилади вазирлик хабарида.