Қозоғистон ва Ҳиндистон ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
ҚР Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, томонлар ҳарбий-техник ҳамкорлик, тинчликпарварлик хизмати, кадрлар тайёрлаш ва ҳарбий таълим масалаларини муҳокама қилган.
«Мудофаа вазирликлари раҳбарлари икки давлат ўртасидаги ҳам икки томонлама асосда, ҳам халқаро форматлар доирасидаги ўзаро муносабатлар даражасини юқори баҳолаб, мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини билдирдилар», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 24 август куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг навбатдаги йиғилиши бошланди.
Уuz.uz порталининг хабар беришича, йиғилишда ташкилотга аъзо давлатлар ва кузатувчи давлатлар мудофаа бўлимлари раҳбарлари, ШҲТ Котибияти вакиллари иштирок этмоқда.
Кенгаш кун тартибига кўра, делегациялар ҳарбий соҳага оид қатор масалаларни муҳокама қилади.
ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг аввалги йиғилиши 2021 йил 28 июн куни Тожикистонда бўлиб ўтган эди.
Фото: gov.kz