Қозоғистон ва Грузия Ташқи ишлар вазирлари Нур-Султанда музокара ўтказди
Суҳбат чоғида икки давлат ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўзаро табриклар йўллади ва улар дўстлик ва ўзаро ҳурмат руҳида изчил ривожланиб бораётганини таъкидладилар.
Вазирлар Қозоғистон-Грузия ҳамкорлигининг асосий йўналишлари ва истиқболларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. Шу нуқтаи назардан, вазирлар икки мамлакатнинг халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва ЕХҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги даражасини юқори баҳоладилар. Томонлар савдо алоқаларида салмоқли салоҳият мавжудлигини тасдиқладилар ва товар айирбошлаш ҳажмининг ўсишига динамика бериш ва товар айланмасини диверсификация қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўришга келишиб олдилар. 2022 йилнинг биринчи ярмида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг беш баравар ўсиши қарийб 150 млн долларга етгани ҳамкорликни янада ривожлантириш йўлидаги муҳим босқичлардан биридир.
Транспорт ва коммуникациялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Суҳбатдошлар Қозоғистоннинг Жанубий Кавказдаги асосий активлари – Батуми нефть терминали ва портидан фойдаланган ҳолда Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Фото: gov.kz