Қозоғистон ва Грузия ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ошиб, 190 миллион долларга етди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов ва Грузия Бош вазири Ираклий Гарибошвили Алматида савдо, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликнинг асосий масалаларини муҳокама қилди, дея хабар беради Кazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: primeminister.kz

Грузия Қозоғистоннинг Жанубий Кавказдаги муҳим ва ишончли ҳамкори ҳисобланади.

Умуман олганда, жорий йилнинг 6 ойида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб 30 фоизга ўсди ва 190 миллион долларни ташкил этди, ҳукуматлараро комиссия томонидан товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бош вазир икки томонлама муносабатларда транзит-транспорт соҳасидаги ҳамкорликка устувор аҳамият қаратилаётганини қайд этди.

Масалан, бугунги кунда икки давлат ўртасидаги Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш доирасидаги ҳамкорлик жадал мустаҳкамланмоқда.

Ўтган йилнинг 6 ойи якунларига кўра, Ўрта йўлак бўйлаб юк ташиш ҳажми 77 фоизга ошиб, 1,3 миллион тоннани ташкил этди.

photo

Алихан Смаилов эришилган келишувлар мазкур йўлакни янада ривожлантиришга қўшимча туртки бўлганини таъкидлади.

Хусусан, рақамлаштириш, юк ташиш учун қатъий тарифларни тасдиқлаш ва ягона логистика операторини яратиш билан боғлиқ масалаларнинг бориши алоҳида аҳамият касб этди.

«Биз минтақанинг транспорт алоқаларини кенгайтириш ва транзит ҳолатини тизимли равишда яхшилашдан манфаатдормиз. Умуман олганда, Қозоғистон Ҳукумати Қозоғистон-Грузия ҳамкорлигини барча соҳаларда жадал ривожлантиришни таъминлаш бўйича кўп режали ишларни давом эттириш ниятида эканлигини таъкидламоқчиман», — деди Бош вазир.

photo

Ўз навбатида, Ираклий Гарибошвили Грузия Қозоғистон билан икки томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишларида самарали ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканини тасдиқлади.

«Аввалроқ биз ҳар икки давлатни қизиқтирган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кенг кўламли режаларни муҳокама қилган эдик. Биз Ўрта йўакни ривожлантиришга ва бу йўналишдаги қўшма режаларга катта эътибор қаратамиз. Тегишли «Йўл харитаси» имзоланди. Яқинда Хитойга бордим ва Хитой Ҳукумати билан яхши суҳбатлашдим. Мен режамиз, Транскаспий халқаро транспорт йўналиши келажагининг йўл харитаси ҳақида гапириб бердим. Ҳамкорлигимиз бундан кейин ҳам самарали бўлишига ишонаман», — деди Грузия Бош вазири.

photo


Сўнгги хабарлар